Коронавирус эффекти: Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қисқартирмоқчи
Жамият
−
07 Март 2020
8892Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қисқартириш бўйича музокараларни бошлаган. Бу ҳақда журналист Жоанна Лиллис ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Менга бугун Энергетика вазири ўринбосари Жасурбек Мирзамаҳмудов коронавирус сабаб талаб тушиб кетгани учун Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қисқартириш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди. Ҳажм ҳали келишилмаган”, деб ёзган Лиллис.
Deputy energy minister Jurabek Mirzamakhmudov told me in an interview today that #Uzbekistan is in talks with #China about cutting gas exports because of falling demand due to #coronavirus effect. Volume not agreed yet
— Joanna Lillis (@joannalillis) March 6, 2020
Аввалроқ, “Reuters” агентлиги PetroChina компанияси газ импортини қисқартирганини маълум қилганди. Бунга коронавирус эпидемияси ортидан талабнинг тушиб кетиши сабаб бўлган.
Ўзбекистон томони ҳозирча бу масалада ҳеч бир расмий маълумот бермади.
LiveБарчаси