15 миллион доллар ўзимизда қолди, ферроқотишмалар “Ўзметкомбинат”да чиқариляпти

Бизнес

image

Ҳаётимиз давомида темирга кўп дуч келамиз. Бутун умримиз у билан ёнма-ён ўтади, десак ҳам бўлади. Аммо мана шу темир қандай пайдо бўлишини биламизми?
 

Биз ҳам билмас эдик. Токи Бекободдаги "Ўзметкомбинат"га бормагунимизга қадар.


"Ўзметкомбинат" 1944 йили Бекобод шаҳрида бунёд этилган. Комбинат металл эритишга ихтисослаштирилган бўлиб шу кунга қадар кўплаб ишлаб чиқариш турлари билан шуғулланади. Аммо бир муаммо — темир ишлаб чиқариш учун жуда зарур бўлган ферросилиций ва ферросиликомарганец қотишмалари шу вақтга қадар хориждан импорт қилинар эди. Ушбу қотишмаларсиз 10 200 киши меҳнат қиладиган "Ўзметкомбинат" фаолиятини тасаввур этиб бўлмайди.

Шунинг учун йилига 15 миллион АҚШ доллари миқдорида валюта импорт учун сарфлаб келинган. Ўзбекистонда ушбу маҳсулотни тайёрлаш ва қўшимча иш ўринлари яратиш имкони бўлгани ҳолда, валюта эвазига четдан олиб келиниши иқтисодий жиҳатдан ҳам, ижтимоий жиҳатдан ҳам тўғри эмас эди. Боз устига юртимиздаги биргина Кокпотас конида 98 йилга етадиган захира борлиги аниқланган ҳам эди.

Мана шу заҳирани тайёр маҳсулотга айлантириш ишлари 2018 йилда жадал бошланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ферросилиций ишлаб чиқариш учун Кореянинг экспорт-импорт банки маблағлари синдикатини яратиш орқали қайта молиялаштирувчи банк сифатида танлаб олинди. Мазкур лойиҳа бир йилда 15 минг тонна ферросилиций ишлаб чиқариш имконини берарди. Ўзмиллийбанк Кореянинг Эксимбанки жалб қилган сармоя ҳисобидан молиялаштиришни йўлга қўйди. Лойиханинг умумий ҳисоби 36 млн долларни ташкил этди. Кредит маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди. Техникаларни етказиб бериш якунланиб, мутаҳассисларни ўқитиш ҳам амалга оширилди. Объектни экспулатация қилиш 2018 йилнинг 30 августидан бошланди. Бугунги кунда лойиха доирасида 6,48 миллион АҚШ доллари ҳисобида келишувга эришилган. Кредит муддати 5 йил, бу муддат 1 йиллик имтиёзни ҳам ўз ичига олади.


Аммо бу ҳали ишнинг ярми эди, холос. Ферросилиций билан биргаликда ферросиликомарганций ҳам ишлаб чиқариш зарур эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзмиллийбанк лойиҳалаштириш бўйича Кореянинг экспорт-импорт банкини қайта молиялаштирувчи банк сифатида танлаб олинди. Кореянинг Эксимбанкидан олинган кредит ҳисобидан, Ўзмиллийбанк томонидан қайта молиялаштириш миқдори 5,7 млн долларни ташкил этади. Лойиханинг умумий суммаси 23,8 млн долларни ташкил этиб, бир йилда 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган.


Кредит маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди ва унинг муддати 1 йиллик имтиёзли вақт билан бирга 5 йилни ташкил этди. Техникалар етказиб бериш якунланиб, мутаҳассисларни ўқитиш ҳам амалга оширилди. Объектни экспулатация қилиш 2018 йилнинг 7 декабри бошланди. Шу тариқа иш тўлиқ йўлга қўйилди.

Айни вақтда Миллий банк кўмагида ташкил этилган ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехида 290 киши иш билан таъминланган. "Ўзметкомбинат" эса четдан ферроқотишмалар импорт қилишни батамом тўхтатган. Иш 3 сменада олиб борилмоқда. Ишчиларнинг маоши ҳам шунга яраша 3,5 миллион сўмдан тортиб 6,5 миллион сўмгача ташкил этади.

Иш вақти 8 соат бўлиб, низомга кўра ҳар бир соатда 10 дақиқа дам олинади. Меҳнат таътили вақтида ишчиларга оромгоҳларда дам олиш учун йўлланма тақдим этиш йўлга қўйилган.


Миллий банк кўмагида ташкил этилган ферроқотишмалар цехи тўлиқ рентабел бўлиб, ҳатто ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўладиган микрокремнезём чанги ҳам пулланади. Ушбу хом-ашё юқори сифатли цемент ва брусчаткалар тайёрлашда қўл келади. Афсуски ҳозирча юртимиздаги цемент ишлаб чиқарадиган йирик корхоналар микрокремнезёмга қизиқиш билдирганича йўқ. Фақат хусусий цехлар сотиб олмоқда. Аммо Россия ва Қозоғистондан қизиқиш анча юқори ва "Ўзметкомбинат"нинг ферроқотишмалар цехи билан шартномалар имзоланмоқда.

Миллий банк ва "Ўзметкомбинат" ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзмиллийбанк Ўзметкомбинат

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг