ДСҚ раисига яна янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019 6601 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонига асосан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фазлиддин Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.
У давлат солиқ хизмати органларида 16 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, 2006-2015 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг турли тузилмаларида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, 2015-2017 йилларда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасида шўъба мудири бўлиб ишлаган.
Фазлиддин Умаров 2017 йилдан шу кунгача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Абдисаламович Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь