Мирзиёев ва Раҳмон Душанбеда концерт томоша қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон давлат раҳбари Имомали Раҳмон ўзбек-тожик санъат усталари иштирокидаги концертни томоша қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Душанбе шаҳридаги “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” бўлиб ўтган. Икки давлат етакчилари концертни биргаликда томоша қилган.

"Икки мамлакат санъат усталарининг бундай концертлари халқлар ўртасидаги абадий ва самимий дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айланган. Зеро, меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Бугун ушбу орзу-интилишлар ҳаётга кўчмоқда, мамлакатлар етакчиларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди. Истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқларда халқлар маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклиги ўз ифодасини топган", дейилади хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Душанбе Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг