Блокланган TikTok Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Жамият
−
09 Октябрь 2023
61515 октябрь куни TikTok PTE LTD (Cингапур) Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Ўзбекистонда блокланганига қарамай, эндиликда ушбу ижтимоий тармоқ 12 фоизлик ҚҚС тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, TikTok ижтимоий тармоғи "Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги қонунни бузгани учун 2021 йилнинг июль ойидан бошлаб Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрига киритилган эди.
TikTok ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда 2021 йилнинг ёзидан буён блокланган.
2021 йил июль ойидан бошлаб TikTok ижтимоий тармоғи "Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги қонунни бузгани учун Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрига киритилган. Ушбу рўйхатда TikTok’дан ташқари Twitter, “ВКонтакте” ва WeChat ҳам бўлган. Аммо ушбу ижтимоий тармоқлар 2022 йилнинг августида рўйхатдан чиқариб ташланган эди.
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши журналистлар ва кенг жамоатчиликнинг турли муносабатларига сабаб бўлди.
LiveБарчаси