Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси 4 кишини уриб кетди. Қурбонлар бор

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Lacetti ҳайдовчиси 4 нафар пиёдаларни уриб юборди. Оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 25 октябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Ургут тумани “Ғўс” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда юз берган. Ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинани “Ғўс” маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ошириб бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган 4 нафар фуқароларни уриб юборган.

Оқибатда 2 нафар пиёда оғир тан жарохати олиб Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган, 2 киши тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг