“Портлаш ташкилотчилари топилиши керак”. Ўзбекистон Қобулдаги терактни қоралади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Афғонистон пойтахти Қобулда кеча, 30 сентябрь куни уюштирилган портлаш ташкилотчилари ва ижрочилари топилиши тарафдори. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз борган.

“Қобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Қобул ғарбидаги Каж таълим марказида портлаш юз берди. Унда 19 киши ҳалок бўлди ва 30 яқин одам жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул ТИВ портлаш

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг