Чилонзорда 99 та дарахтга зарар етди. БП текширув бошлади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида камида 7 туп дарахтга зарар етказилгани айтилган хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

“Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан текширилмоқда”, дейди Шамсутдинов.

Тарқалган хабарларга кўра, бунинг учун қурувчи ташкилотга 261 млн сўм жарима белгиланган. Кўчадаги умумий 99 та дарахтда шикастланиш хавфи аниқланган.

Фаоллар аралашувидан кейин воқеа жойига Бош прокурор, Экология қўмитаси раиси, Тошкент шаҳар ҳокими ва Президент администрацияси вакиллари етиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чилонзор кўчаси

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг