“Санжик” суди чўзиляпти. Адвокатлар шикояти қабул қилинмагани очиқланди
Жамият
−
06 июл 4018 1 дақиқа
Бугун, 6 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Санжар Каримовга оид жиноят иши юзасидан апелляция инстанция суд жараёнларининг иккинчи муҳокамаси бўлиб ўтди. QALAMPIR.UZ мазкур суд ишида бевосита иштирок этди.
Ушбу суд мажлисида, Санжар Каримовни ҳимоя қилувчи яна бир адвокат Акмал Фозилов суд ишига қўшилди. Шу билан айбланувчини жами олти нафар адвокат ҳимоя қилмоқда.
Суд муҳокамасининг бошланишида Каримовнинг бир нафар ҳимоячиси Ойбек Ашуровнинг апелляция ҳақидаги электрон аризаси Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилмасдан эътиборсиз қолдирилгани кўриб чиқилди.
Унга кўра, адвокат Каримовни ҳимоя қилиш учун туман судининг мазкур иш юзасидан қарор хати лозим. Шу билан бирга, янги қўшилган адвокат ҳам ушбу суд ишида қатнашиш учун судлов хайъатига илтимоснома киритди.
Санжар Каримовнинг ҳимоячилари тўлиқ суд жараёнида қатнашишини таъминлаш мақсадида, киритилган илтимосномаларни кўриб чиқиш учун суд танаффус эълон қилди. Кейинги суд мажлиси, жорий йилнинг 13 июль санасига қолдирилди.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.

Live
Барчаси