Мудҳиш ҳалокат: Болгарияда автобус ёниб кетиши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 23 ноябрь куни Болгарияда йирик автобус ҳалокати содир бўлди. Автобус ёниб кетиши оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, улардан 12 нафари болалар. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар берган.  

“Дастлабки маълумотларга кўра, Шимолий Македония Республикасида рўйхатдан ўтган автобус “Струма” шоссесининг 31-километрида ҳалокатга учраган. Ҳодиса оқибатида 46 киши ҳалок бўлган”, дейилади вазирлик сайтида. 

Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 02:00да (Тошкент вақти билан 05:00) мамлакат ғарбидаги Перник вилоятидаги Боснек қишлоғи яқинида содир бўлган. 

ОАВ хабарларига кўра, салонда қанча одам бўлгани ҳозирча номаълум — 52 ёки 53. 

Қайд этилишича, одамлар Туркиядан Шимолий Македонияга кетаётган бўлган, буни Туркиянинг NTV телеканали қисман тасдиқлаган. 

Таъкидланишича, қурбонларнинг барчаси Шимолий Македония фуқаролари. Ҳозир воқеа жойида полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар ва шифокорлар борлиги айтилган. 

Қайд этилишича, омон қолганларнинг барчаси шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи барқарор. Болгария расмийлари ҳодисанинг учта сабабини кўриб чиқмоқда: уйқусираган ҳайдовчи, ҳўл йўл ёки техник носозлик. Бундан ташқари, версиялардан бирига кўра, ёнғин воқеа содир бўлишидан олдин ҳам бошланган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат автобус Болгария

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг