Зойир Мирзаев Юнусободдаги фожиа қурбонлари оиласига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
8752Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган бахтсиз ҳодисада вафот этган олти нафар қурувчининг тўрт нафари Қашқадарё вилоятидан бўлгани ҳақида маълум қилинмоқда.
Булар:
1. Дияров Анвар Нормуратович – 1986 йилда Яккабоғ туманида туғилган.
2. Абдуллаев Ойбек Тураевич – 1989 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.
3. Равшанов Жонибек Исломович – 1989 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.
4. Абдуллаев Давронбек Ботир ўғли – 1999 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.
“19 декабрь куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва бошқа раҳбарлар марҳумларнинг оилаларида бўлиб, яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди”, - дея хабар қилган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.