XX асрда Аляскада содир бўлган фожианинг янги сирлари очиқланди
Олам
−
27 Июнь 2020
11454АҚШ ҳарбийлари Аляскада XX асрнинг ўрталарида содир бўлган самолёт ҳалокати қурбонлари қолдиқларининг янги парчаларини топди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
Олиб борилган қазишмаларда йўловчиларга тегишли буюмлар: Будда фигураси, учиш костюми, бир неча сантиметрлик почта маркалари, шунингдек, Вашингтон шаҳридаги Санкт-Патрик черковининг оммавий жадвали топилди.
Маълумот учун, Вашингтондан Аляскага парвоз қилаётган C-124 Globemaster ҳарбий самолёти 1952 йилнинг 22 ноябрида Анкориж шаҳри яқинидаги Ганнетт тоғига қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида 41 йўловчи ва 11 экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Ҳалокатдан кейин дарҳол марҳумларнинг қолдиқларини йиғиб олишнинг иложи бўлмади. Кейинчалик самолёт тоғ ён бағрига сирпаниб тушди.
Самолёт қолдиқлари ва вайроналари бўйича қидирув фақат 2012 йилда ҳарбий ўқув миссияси музликда сариқ рангли қутқарув нимчасини кўриб қолганидан сўнг бошланди.
Бугунги кунга қадар 43 кишининг жасадини аниқлаш имкони бўлди. Довер шаҳрида жойлашган Ҳарбий-ҳаво кучлари базасидаги бўлинмалардан бирининг бошлиғи Шелби Жоакум барча қурбонларни қидириш учун атиги бир неча йил қолганлигини истисно қилмади. Ҳарбийлар С-124 бортида бўлганларнинг қолдиқларини аниқлаш ва қариндошларига қайтаришга ҳаракат қилмоқда, дейилади маълумотда.