Божхоначини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
03 Декабрь 2019
6343Сурхондарё вилоятида чегара божхона постида аёл киши божхоначига қаршилик кўрсатиб, унга жисмоний қаршилик кўрсатгани учун жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона постида аёл Ф.К. (1963 й.т. тадбиркор) хизматни ўтаб келаётган божхона инспектори Л.Х.га қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, бош қисми ва юзига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан Ф.К.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси