Россиялик телебошловчи Гиннесс рекордлари китобига киритилди
Маданият-санъат
−
21 Октябрь 2019
10469Россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Геннисс рекордлари ташкилоти расмий веб-сайтида таъкидланишича, журналист бир ҳафта эфирда энг узоқ вақт қолиш ҳақидаги рекордни янгилади.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, шу йилнинг 18 мартидан 24 мартигача Соловьёв иштирокидаги видеороликлар телевизор орқали 25 соату 53 дақиқа 57 сонияда намойиш этилди.
Тўрт соатдан кўпроқ вақт давомида рус телебошловчиси япониялик Монта Минонинг рекордини янгилади.
Маълумот учун, Владимир Соловьёв 1963 йилда Москвада туғилган. 1990 йилда иқтисод фанлари номзоди бўлган.