Идлибда уруш ҳаракатлари бошланди

Олам

image

Суриянинг Идлиб вилоятидаги Серакиб округида суриялик мухолифат кучлари ва ҳукумат армияси ўртасида тўқнашувлар йирик кўринишга келди. Ҳозирда Серакибга туташ бўлган стратегик муҳим Нейраб қишлоғида шиддатли жанглар бўлиб ўтмоқда. Жанглар кеча, 21 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бошланди.

Россия авиация-космик кучлари ҳукумат армиясини, Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) эса мухолиф гуруҳларини ҳаводан қўллаб-қувватламоқда.

Мухолифат бир кун олдин бошлаган ҳужуми натижасида, Нейраб устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлди. Бироқ, рус авиациясининг оммавий бомбардимон қилиниши туфайли мухолифат қишлоққа кириш жойларида чекинишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Серакиб Суриянинг энг йирик шаҳарларини боғлайдиган М4 ва М5 уланадиган магистрал йўлларида жойлашган. Сурия ҳукумати жорий йилнинг 8 февраль куни бу магистрал устидан  назоратни қайта тиклаган эди.

2018 йил 17 сентябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида Туркия ва Россия президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Суриянинг Идлиб шаҳрида қуролсизлантирилган зонани яратиш тўғрисида келишувга эришилди. Аммо Асад режими, Эронга хайрихоҳ хорижий гуруҳлар ва Россиянинг Идлибга қилган ҳужумлари тўхтамади.

Суриядаги уруш 2011 йил март ойида, тинч намойишлар қуролли можароларга айланиб, ҳарбийлар намойишчиларга қарата ўт очгандан кейин бошланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар масалалари бўйича Олий Комиссарияти маълумотларига кўра, Суриядаги можаролар йиллари давомида 6,6 миллион кишини ўз уйларини тарк қилишга мажбур қилган, 5,6 миллион киши қочқин мақомини олган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Идлиб

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг