Тошкентнинг собиқ ҳокими Усмонов Юнусободдаги ҳолатни назорат қиляпти
Жамият
−
18 Декабрь 2019 12451 1 дақиқа
Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси қурилишида рўй берган ер ўпирилиши туфайли воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ходимлари қутқарув ишларини давом эттирмоқдалар.
ЎзАнинг ёзишича, Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳам ҳолат юз берган жойда қутқарув ишларини назорат қилмоқда.
Мазкур жойда ишлаган қурувчиларнинг сонига ҳозирча аниқлик киритилмади. Айни дамда қазиш ишлари давом этмоқда.
Қутқарувчилардан бирининг маълумотига кўра, ўпирилган жойнинг ҳали тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгирилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь