Тошкентнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари этиб тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди.

Қарорга мувофиқ Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Раҳмонбек Усмонов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2018 йил 3 октябрдан бери пойтахтнинг Юнусобод туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Раҳмонбек Усмонов 2011-2018 йиллар давомида Тошкент шаҳар ҳокими бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Раҳмонбек Усмонов

Баҳолаганлар

559

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг