Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов янги лавозимга тайинланди

Жамият 11536
image
-

"Тошкент метрополитени" унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди. Бугунгача Транспорт вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Тошкент метрополитенига раҳбар бўлди.

Раҳмонбек Усмонов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ягона акциядори қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Раҳмонбек Усмонов жорий йилнинг январь ойида Транспорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди.

Раҳмонбек Усмонов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2011-2018 йиллар давомида Тошкент шаҳар ҳокими бўлган. 2018 йил 3 октябрдан 2021 йил январгача пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 485
Рейтинг: 3
t
×