Ҳужумлар жавобсиз қолмайди – Қатар ТИВ
Олам
−
04 Март 3993 1 дақиқа
Эрон аллақочон қизил чизиқларни кесиб ўтди. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид ал-Ансори Эрон ҳужумлари юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон зарбалари нафақат ҳарбий объектларга, балки Қатар ҳудудининг турли қисмларига йўналтирилган. Жумладан, Доҳа аэропорти ва газ объектлари ҳам ҳужумга учраган. Шунингдек, Қатар 2 март куни мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кирган иккита Эрон қирувчи самолётини уриб туширганини билдирган.
“Суверенитетимизга тажовузлар мунтазам равишда содир бўлмоқда. Инфратузилма ва турар жой ҳудудларига зарбалар берилмоқда. Бу ҳужумларнинг оқибатлари яққол кўриниб турибди. Мумкин бўлган жавоб чоралари масаласига келсак, раҳбариятимиз барча вариантларни кўриб чиқмоқда. Аммо биз аниқ баён қиламиз: бундай ҳужумлар жавобсиз қолмайди ва қолиши ҳам мумкин эмас”, деган Мажид ал-Ансoри.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида камида бешта кучли портлаш овози янграганди.