Ҳусниддин Норбеков уч карра Паралимпиада чемпиони бўлди

Спорт

−

image

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди.

У бундай натижа қайд этган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Маълумот учун, Ҳусниддин Норбеков бундан аввал Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 сентябрь куни пара дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган пара дзюдочи Шерзод Намозов финал баҳсида ғалаба қозониб, икки карра Паралимпиада чемпиони бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг