Пара дзюдочи Шерзод Намозов 2 карра Паралимпиада чемпиони бўлди

Спорт

image

Францияда давом этаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган пара дзюдочи Шерзод Намозов финал баҳсини ўтказди.

Эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов олтин медаль учун кечган курашда грузиялик Зураб Зураианига қарши татамига чиқди. Якунда Намозов ғалаба қозонди ва делегация ҳисобига яна битта олтин медални келтирди. 

Шу тариқа Ўзбекистон Паралимпиада делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди: 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза. Умумжамоа ҳисобида эса делегация жаҳон рейтингининг 12 поғонасини банд қилиб турибди.

Маълумот учун, Шерзод Намозов ярим финалда Жанубий Корея вакили Ли Минжайни 10:0 ҳисобида енгиб, финалга чиққан эди. У 2016 йилги Рио Олимпиадасида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паралимпиада баҳсларининг пара ўқ отиш турида иштирок этган Ўзбекистон вакили Сервер Ибрагимов кумуш медалга сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Намозов пара дзюдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made