Ҳусийлар Тель-Авив яқинига зарба берди
Олам
−
12 Апрель
3834Яман ҳусийлари Тель-Авив ҳудудидаги иккита ҳарбий объектга учувчисиз самолётлардан зарбалар берди. Бу ҳақда ҳусийлар ҳарбийлари вакили Яҳё Сария маълум қилди.
“Яман қуролли кучлари ҳарбий операция ўтказди, унинг давомида босиб олинган Яффа (Тель-Авив) ҳудудидаги Исроилнинг иккита ҳарбий объекти учувчисиз самолётлар томонидан ҳужумга учради”, деди у.
Исроил мудофаа кучлари кеча, 11 апрель куни шарқдан Исроил ҳаво ҳудудига яқинлашиб келаётган учувчисиз учиш аппаратини тутиб олгани ҳақида хабар берди.
“Al Hadath” телеканали маълумотларига кўра, Ямандан учирилган учувчисиз самолётнинг бўлаклари Иорданияга тушиб кетган.
Зарбадан кейинги вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Исроил армияси ҳужумни қайси давлат бошлаганига аниқлик киритмади.
Яманга ҳаво ҳужумлари
7 март куни ҳусийлар Исроилга инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига рухсат бериш учун тўрт кун муҳлат беришларини эълон қилиб, акс ҳолда, Исроилга қарши денгиз амалиётларини қайта бошлаш билан таҳдид қилди.
15 март куни эса АҚШнинг Президенти Дональд Трамп Truth Social платформасидаги баёнотида ҳарбийларга Ямандаги ҳусийларга қарши “кенг миқёсдаги зарба” беришни буюрганини эълон қилди.
Бунга жавобан ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий ҳужумлар давом этса, Америка самолётлари ва жанговар кемалари нишонга олинишини ва денгиз блокадалари АҚШга қадар узайтирилишини айтди.
LiveБарчаси