Ҳусийлар Ғарб давлатларига қарши Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилаётганини айтди

Олам

image

Ямандаги ҳусийлар ҳаракати Россия ва Хитой билан Ғарб давлатларини заифлаштириш ва бир қутбли дунё тушунчасини йўқ қилиш учун ишламоқда. Бу ҳақда ҳаракат Сиёсий бюроси аъзоси Али ал-Каҳум маълум қилди.

“Яман, Россия, Хитой ва BRICS мамлакатлари ўртасида доимий ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш, турли соҳаларда билим ва тажриба алмашиш мавжуд. Бу Америка, Буюк Британия ва Ғарбни Қизил денгиз атрофидаги инқироз ботқоғига ғарқ қилиш, уларни заифлашиб, бир қутблиликни сақлай олмаслиги учун зарур”, деб ёзади ҳусийлар вакили ўзининг Х саҳифасида.

Ал-Каҳумнинг сўзларига кўра, глобал кучлар мувозанатида кўп қутблиликка ўтиш Россиянинг Украинага бостириб кириши билан бошланганидан кейин содир бўлган ва Фаластин-Исроил можаросининг навбатдаги кескинлашуви даврида тезлашган.

“Халқаро иқлим ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кучлар мувозанатининг ўзгариши кузатилмоқда, айниқса Ғарбнинг Россияга бостириб кириши, уни Украина ботқоғига ботириб, Хитой билан иттифоқларини заифлаштиргани, қолган Шарқ ва BRICS давлатлари мисолида бу яққол намоён бўлмоқда”, дейди ҳусийлар сиёсий бюроси аъзоси.

Маълумот учун, январь ойи охирида Москвада ҳусийлар делегациясининг Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашуви бўлиб ўтди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, томонлар Фаластин-Исроил можаро зонасидаги воқеалар, Қизил денгиздаги кескинлашувни муҳокама қилган, АҚШ ва Британиянинг Яман ҳудудига берган зарбаларини қоралаган, шунингдек, Ямандаги ҳарбий-сиёсий инқирозни ҳал қилиш масаласига тўхталган. Февраль ойи охирида Богданов Россия делегацияси Яманга ташриф буюрганини, Москва Яман можаросининг барча томонлари билан алоқада эканлигини айтди.

Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроилни ўққа тутиши ва Фаластин анклавидаги операция тўхтатилгунга қадар унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб тинч аҳоли кемаларига ҳужум қилган. 14 март куни ҳаракат етакчиси Абдул Малик ал-Ҳусий унинг тарафдорлари Ҳинд океани орқали Яхши Умид бурнигача кетаётган Исроил билан боғлиқ кемаларга ҳужум қилиш ниятида эканини айтди.

Ҳусийларнинг ҳаракатларига жавобан Америка расмийлари Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш учун халқаро коалиция тузилгани ва Prosperity Guardian операцияси бошланганини эълон қилди. Кейинчалик Буюк Британия ва Қўшма Штатлар Қуролли кучлари Яманнинг турли вилоятларидаги ҳусийларнинг ҳарбий нишонларига мунтазам зарба бера бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Ғарб Яман ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг