Ҳусийлар Британия нефть танкерига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди
Олам
−
17 Февраль
7679Ямандаги исёнчи ҳусийлар ҳаракати Қизил денгизда Британиянинг Pollux нефть танкерига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.
"Яман ҳарбий-денгиз кучлари Қизил денгизда Британиянинг Pollux нефть танкерига қарши операция ўтказди ва унга кўп сонли кемаларга қарши ракеталар билан зарба берди. Нишонга олиш муваффақиятли якунланди", дейди "Al Masirah" телеканалига берган маълумотида.
"Marine Traffic" кема кузатув хизмати маълумотларига кўра, Панама байроғи остидаги нефть танкери Сувайш каналининг жанубий лангаридан Ҳиндистоннинг Парадип портига сузиб кетаётган бўлган. Кема охирги марта 12 февраль куни Қизил денгизнинг шимолий қисмидан жойлашуви ҳақида сигнал берган.
Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштириши ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан бошлаб ҳаракат жангарилари Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб Исроилга алоқадор кемаларни нишонга олган.
Бунга жавобан Америка расмийлари халқаро коалиция тузиб, Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш мақсадида "Prosperity Guardian" операциясини бошлади. 12 январь куни Британия ва АҚШ Куролли кучлари самолётлар, кемалар ва сувости кемаларидан фойдаланган ҳолда Яман шаҳарларига биринчи зарбаларини берди.
LiveБарчаси