Ҳусийлар Араб денгизида АҚШ кемасига қарата баллистик ракета учирди
Олам
−
19 Январь
8336Араб денгизидаги Адан кўрфазида ҳусийлар Америка компаниясига қарашли Chem Ranger танкерига иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда бугун, 19 январь куни эрта тонгда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
"Экипаж ракеталарнинг кема ёнидаги сувга урилганини кўрди. Жароҳатланганлар ва кемага зарар етгани ҳақида хабар йўқ. Кема ҳаракатда давом этди", дейилади CENTCOM баёнотида.
Қайд этилишича, воқеа 18 январь куни кечқурун содир бўлган. Chem Ranger танкери Маршалл ороллари байроғи остида сузган ва уни юнон компанияси бошқарган.
Маълумот учун, АҚШ Марказий қўмондонлиги 17 январь куни "навигация эркинлигини ҳимоя қилиш ва Қизил денгиздаги АҚШ ва ҳамкор кемаларга ҳужумларнинг олдини олиш бўйича давом этаётган кўп миллатли саъй-ҳаракатлар" контекстида Яманда ҳусийлар назорат қилинадиган ҳудудда жойлашган 14 та ракетани йўқ қилганини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ ҳусийлар ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритганди. Бунга ҳусийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумлари сабаб бўлаётгани айтилганди. Ҳусийлар эса АҚШнинг Яман ҳудудидаги уларнинг объектларига қарамай Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилишда давом этишини эълон қилган.
LiveБарчаси