Ҳусайн Норчаев “Навбаҳор”га ўтди
Спорт
−
18 Февраль 829 1 дақиқа
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод, шу пайтга қадар “Насаф” сафида тўп сурган Ҳусайн Норчаев билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Норчаевнинг “лочинлар” билан тузилган меҳнат шартномаси тафсилотлари ошкор этилмаган. Ҳусайн 2025 йил декабрь ойида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳозирда Италиянинг Апеннин ярим оролида Ҳусниддин Алиқулов ва Жалолиддин Машарипов билан бирга реабилитация жараёнини ўтамоқда.
Шунингдек, Темур Кападзе бошчилигидаги “Навбаҳор” жамоаси Норчаев трансферидан ташқари бразилиялик ҳужумчи Алекс Фернандес билан ҳам шартнома имзолаганини эълон қилди.
Фернандес фаолияти давомида Бразилиянинг “Атлетико Минейро”, “Сантос”, Болгариянинг “Черно море” ҳамда Россиянинг “Балтика” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми жорий йил 27 февраль куни старт олади. “Навбаҳор” чемпионатнинг илк турида “Динамо” майдонига сафар қилади.
Live
Барчаси