Ҳусановнинг “Реал”га қарши учрашуви қандай баҳоланди

Спорт

image

Кеча, 17 март куни Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувида Англиянинг “Манчестер Сити” клубини мағлуб этди. Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган ўйин меҳмонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди. Винисиус Жуниор 22-дақиқа ва 90+3-дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Мезбонлар сафида ягона голни 41-дақиқада Эрлинг Ҳоланд киритди.

Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90+дақиқа ҳаракат қилди ва биринчи бўлимнинг якунида сариқ карточка олди. “SofaScore” порталига кўра, Абдуқодирнинг майдондаги ҳаракатлари 7,2 баллга баҳоланди. Таққослаш учун “Манчестер Cити”нинг бошқа ҳимоячилари Нунес 6,3, Диаш, 6,5, Аит Нури 6,5, Аке 6,5, Geҳи 6,6 балл олди.  

Маълумот учун, ўтган мавсумда Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигасидаги дебют учрашуви ҳам айнан “Реал Мадрид” га қарши бўлиб ўтган эди. Унда ҳам “шаҳарликлар” 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашган.

Эндиликда “Реал Мадрид” чорак финалда Германиянинг “Бавария” ва Италиянинг “Аталанта” жамоалари ўртасидаги жуфтлик ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршиликнинг илк ўйинида мюнхенликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Сити” “Реал Мадрид” Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made