Ҳусановга энди Италия ва Германия клублари ҳам қизиқмоқда

Спорт

image

“Ланс”нинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусановга Италия ва Германия клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “TBR Football” хабар берди.

Манбага кўра, бугунга келиб 20 ёшли ҳимоячига “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”, “Байер”, “Лейпциг”, “Наполи”, “Аталанта” ва “Марсель” жамоаларидан қизиқиш бор.

Шунингдек, дунё ОАВида Ҳусанов хузматларига Испаниянинг “Атлетико”, Англиянинг “Манчестер Сити” ва Туркиянинг “Фенербахче” жамоаларидан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсум Ҳусанов “Ланс” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов яна бир мавсум “Ланс” сафида қолиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Италия Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг