Ҳусанов ЕЧЛда тезлик бўйича фақат Мбаппедан ортда қолди (видео)
Спорт
−
31 Январь 10883 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов UEFA Чемпиолар лигасининг гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sofascore” портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, Франция терма жамоаси ва “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе 34,9 км/соат тезлик билан рўйхатда етакчи бўлган. Абдуқодир Ҳусанов эса 34,7 км/соат кўрсаткичи билан иккинчи поғонадан жой олди.
Манбага кўра, Ҳусанов бу кўрсаткичга жорий йилнинг 28 январь куни “Манчестер Сити” ва “Галатасарой” учрашувида қайд этилган. Абдуқодир ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, жорий мавсум Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида Ҳусанов тўртта учрашувда майдонга тушган ва барча ўйинларда интизомли ҳаракат қилиб, бирор марта ҳам огоҳлантириш олмаган. Шунингдек, у мазкур ўйинларда ўртача 95 фоиз аниқ паслар амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра, Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) 2025 йил учун рамзий терма жамоасига киритилган эди.