Ҳусанов Осиёнинг рамзий терма жамоасидан жой олди
Спорт
−
27 Январь 5914 1 дақиқа
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) 2025 йил учун рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.
Рамзий жамоага Ҳусановдан ташқари Япония терма жамоасидан 5 нафар, Жанубий Корея терма жамоасидан 3 нафар ҳамда Саудия Арабистони терма жамоасидан 2 нафар футболчи киритилган.
.png)
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил бошида Франциянинг “Ланс” клубидан Англиянинг “Манчестер Cити” жамоасига кўчиб ўтганди ва Англия Премьер-лигасида тўп сурган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди. Шунингдек, ўтган йил давомида у Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов “Goalpost” нашри талқинига кўра 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилган эди.