Саудия Арабистони трансферларга салкам 20 миллиард евро ажратмоқда

Спорт

image

Саудия Арабистони спорт вазирлиги футболчиларнинг трансфери учун жуда катта маблағ ажратади. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Саудия спорт вазирлиги 2030 йилга қадар футболчиларни харид қилиш учун тахминан 19,6 миллиард евро маблағ сарфлайди.

Ҳозирга қадар Криштиану Роналду, Нголо Канте, Карим Бензема, Роберто Фирминьо, Сергей Милинкович-Савич ва бошқа кўплаб юлдуз футболчилар Яқин Шарққа кўчиб ўтди.

Ҳозирда мамлакатнинг “Ал-Ҳилол” клуби Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе трансфери устида иш олиб бормоқда. “Ал-Ҳилол” раҳбарияти ҳужумчи учун 300 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига йиллик маоши 700 миллион евро бўлган шартнома таклиф қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Saudiya Arabistoni Al-Hilol Kilian Mbappe

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг