Ҳусанов учун курашга “Манчестер Сити” ҳам қўшилди

Спорт

image

Франциянинг “Ланс” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга Европанинг учта гранди даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, футболчи учун “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Атлетико” даъвогарлик қилмоқда. Французлар ўз футболчисини қишда фақат бир шарт билан қўйиб юборишга тайёр. Қизиқиш билдирган клублар камида 30 миллион евро таклиф қилишлари керак.

Жорий мавсумда Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” сафида 15 та ўйин ўтказди. Ўзбекистонлик футболчининг Франция клуби билан тузилган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Францияда тур рамзий жамоасига киритилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Атлетико Абдуқодир Ҳусанов Ланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг