Ҳусанов “Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Спорт
−
27 Апрель 4845 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби апрель ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси соврини учун учта номзодни эълон қилди. Номзодлар қаторидан Абдуқодир Ҳусанов, Бернарду Силва ва Нико О’Райли жой олди.
Ушбу уч футболчи жамоанинг муваффақиятли сериясида муҳим рол ўйнади – “шаҳарликлар” ой давомида АПЛ ва Англия Кубоги доирасидаги ўйинларда бешта ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов аввалроқ март ва январь ойларида ҳам ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди ва апрелда ҳам ишончли ўйинларини давом эттирди. Унинг тезлиги, курашувчанлиги ва агрессив ўйин услуби жамоа ҳимоясининг ажралмас қисмига айланган. Шунингдек, у ҳужумларни ташкил этишда ҳам аниқ узатмалари ва муҳим баҳслардаги совуққонлиги билан ўзини кўрсатди. Айниқса, “Манчестер Сити”нинг “Бернли” устидан қозонилган минимал (1:0) ғалабасида унинг хизмати алоҳида қайд этилмоқда.
Ойнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёни аллақачон бошланган. Ғолиб номи шу ҳафта охирида эълон қилинади.
Live
Барчаси