Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, Ҳусановдан ташқари Родри ва Доку номзоди ҳам март ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиши кўрсатилган. Ғолибни аниқлаш клубнинг расмий веб саҳифасида овоз бериш йўли билан аниқланмоқда.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ушбу ойда “Манчестер Cити” сафида учта мусобақа доирасида олтита учрашувда майдонга тушди. Ҳозирда “шаҳарликлар” АПЛ жадвалида 61 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Cити” сафида февраль ойининг энг яхши футболчи деб топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов Родри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг