Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда неча балл олди?

Спорт

image

“Sofascore” томонидан Англия Премьер лигаси доирасида “Ноттингем”-“Манчестер Сити” ўйнидан кейин футболчиларга қўйилган баллар эълон қилинди. “Шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда 7.3 баллга лойиқ кўрилди.

Ушбу ўйинда энг юқори баллни “Ноттингем” ҳужумчиси ва баҳсдаги ягона гол муаллифи Каллум Хадсон-Одои олди ва у 7.9 баллга лойиқ кўрилди. “Шаҳарликлар” сафида Жереми Доку 7.4 балл билан энг юқори кўрсаткични қайд этди. Ўйиндаги энг паст баллни “ўрмончилар” ярим ҳимоячиси Андерсен олди ва у 6.4 баллга лойиқ кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал тугаган ўйинда “Ноттингем” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Англия Премьер лигаси Абдуқодир Ҳусанов Sofascore Ноттингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг