Ҳусанов Францияда тур рамзий жамоасига киритилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг 15-тур рамзий жамоасидан ўрин олди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Нашр томонидан тузилган рейтингда 20 ёшли футболчининг хатти-ҳаракатлари 7 баллга лойиқ кўрилди. Рамзий жамоага энг кўп “Марсель” клубидан футболчи киритилган. 

Ҳусанов ва унинг жамоаси 15-турда сафарда “Осер” клуби билан тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Гарчи “Ланс” ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборган бўлса ҳам, ўзбекистонлик футболчи ўзининг ишончли хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун овоз йиғиш жараёнида Аббосбек Файзуллаевдан атиги 1 та овоз эвазига ортда қолгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Абдуқодир Ҳусанов Ланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг