Ҳусанов бугун “Мaнчестер Сити” таркибида ЕЧЛда дебют қилиши мумкин
Спорт
−
19 Февраль
5421Европа Чемпионлар лигаси плей-оффи жавоб ўйинидан ўрин олган яна бир баҳс 20 февралга ўтар кечаси Мадридда бўлиб ўтади. “Реал Мадрид” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.
Дастлабки учрашув
Ушбу рақиблар илк ўйинда Манчестер шаҳрида тўқнаш келди ва “Реал Мадрид” қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Беллингемнинг гол эвазига “Манчестер Сити”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб, “шаҳарликлар” сафида Эрлинг Холанд ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида Мбаппе ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар ҳужумчиси Холанд 80-дақиқада яна бир бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, захирадан ўйинга қўшилган Браим Диас ҳисобни тенглаштирди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Жуд Беллингем сўнгги дақиқаларда сўнгги нуқтани қўйди, 3:2. Ушбу ғалабадан кейин мадридликларнинг имконияти кескин ошиб кетди. Ҳаттоки, “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 1 фоизга тенглигини айтганди. Унга жавобан Карло Анчелотти эса жамоасини қийин ўйин кутиб турганлигини ва хотиржамликка берилмаслик кераклигини таъкидлади.
Ҳусановнинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли
Гвардиола жамоаси Мадрид клубига қарши ўйиндан олдин таркибда жиддий йўқотишларга учради. “Шаҳарликлар” ҳимоячиси Мануэль Аканжи ҳимоячиси кутилмаганда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Шу сабабдан Гвардиола таркибда ротация қилишга мажбур ва марказий ҳимояда Аканжининг ўрнига асосий таркибда майдонга тушишга бош номзод ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов бўлиб турибди. Чунки у АПЛ доирасида “Нюьюкасл”га қарши намойиш этган ўйини орқали буни исботлаб қўйди. Шунингдек, Пеп Ҳусановни янги позицияда, яъни ўнг қанот ҳимоясида синаб кўриш ҳақида ҳали бир тўхтамга келмаганини айтиб ўтганди.
Тахминий таркиблар
Одатга мувофиқ бир қанча нашрлар “Реал Мадрид” - “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин учун ўз талқини бўйича тахминий таркибларни эълон қилди. Дастлаб, “Sportsmole” нашрининг тахминий таркиби.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Нуньес, Диаш, Аке, Гвардиол, Нико, Савиньо, Бернарду, Де Брюйне, Мармуш, Холанд.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Вальведе, Асенсио, Рюдигер, Менди, Камавинга, Чуамени, Беллингем, Родриго, Винисиус, Мбаппе.
“Opta” талқинига кўра, тахминий таркиб.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Льюис, Диаш, Аке, Гвардиол, Гюндоган, Нико, Савиньо, Де Брюйне, Фоден, Мармуш.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Вальверде, Асенсио, Чуамени, Менди, Себальос, Камавинга, Беллингем, Родриго, Винисиус, Мбаппе.
“Sporting News” талқинига кўра, тахминий таркиб.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Ҳусанов, Аке, Диаш, Аке, Гвардиол, Стоунз, Нико, Савиньо, Фоден, Мармуш, Холанд.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Вальверде, Чуамени, Асенсио, Менди, Себальос, Камавинга, Беллингем, Родриго, Винисиус, Мбаппе.
Учта нашрдан биттаси, яъни “Sporting News” ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибда тахмин қилмоқда. Яна ўнг қанот ҳимоясида. Ҳатто Гвардиола бир тўхтамга келмаган позицияда Ҳусановни тахминий таркибга киритди. Албатта, якуний қарорни мураббийнинг ўзи чиқаради ва оммага тақдим этади.
LiveБарчаси