Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жароҳатдаги футболчилар Родри ва Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот бериб, футболчилар “Астон Вилла”га қарши ўйинда иштирок эта олмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда “The Standart” нашри хабар берди

Испаниялик футболчи терма жамоалар танаффуси олдидан сон қисмидан жароҳат олган ва ҳозирда соғайиш жараёнида. Родри бу ҳафта Чемпионлар лигасида “Вильярреал”га қарши ўйинда ҳам сафда бўлмаган. Гвардиола, шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам ҳали тўлиқ тикланмаганини айтди.

“Вилярреал”га қарши ўйнай олмаган йигитлар ҳали ҳам тайёр эмас. Ҳусанов ҳақида айтадиган бўлсам, у соғайишга яқин, аммо ҳали тўлиқ тайёр эмас, жароҳатини такрорлаб олиш хавфи бор”, деди Гвардиола.

Родрининг ўрнига Чемпионлар лигасида  Нико Гонсалес майдонга тушган эди, бироқ у ҳам ўйинда оёғидан жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Футболчининг “Астон Вилла”га қарши учрашувда иштироки шубҳа остида қолмоқда.

“Манчестер Сити” сўнгги учта марта “Вилла Парк”да ғалаба қозона олмаган. Гвардиола бу сафар бу серияни тугатишга умид билдирди: “Вилла Парк”да биздан яхшироқ ўйнаган иккита ўйинни эслайман. Умид қиламанки, бу сафар бошқача бўлади. Унаи Эмерига нисбатан ҳурматим жуда катта. У жамоасини мукаммал тайёрлайди. Бу мавсумда улар Чемпионлар лигасида эмас, аммо ўтган мавсумдаги ўйинларига қараганда, улар энг кучли рақиблардан бири”, дейди у.

Маълумот учун, “Астон Вилла” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гвардиола Ҳусанов Родри “Астон Вилла”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг