Ҳусанов АПЛ 10-турининг энг яхши кўрсаткичига эришди
Спорт
−
16:56 500 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 10-турида рақиб жарима майдончаси ичига энг кўп муваффақиятли тўп узатган футболчи бўлди. Бу ҳақда “Squawka” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Абдуқодир Ҳусанов “Ноттингем Форест”га қарши кечган учрашувда рақиб жарима майдончасига аниқ паслар бериш борасида АПЛдаги барча футболчиларни ортда қолдирган. Ҳусанов мазкур баҳсда рақиб жарима майдони ичига 16 марта аниқ тўп узатган.
Ундан кейинги ўринни “Брайтон” ҳимоячиси Льюис Данк эгаллаган. У тур доирасидаги учрашувда 13 марта рақиб жарима майдонига аниқ пас берган. Кейинги ўринлардан эса Бруну Фернандеш ва Ромео Лавиа жой олган. Ҳар икки футболчи ҳам 11 тадан аниқ узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, Англия Премьер-лигасининг 10-турида “Манчестер Сити” сафарда “Ноттингем Форест”га кутилмаганда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Ушбу баҳсда Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. “Flashscore” порталига кўра, Абдуқодир ўйинда 7,4 балл билан “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлганди.
Live
Барчаси