Ҳумоюн Тўхтамуродов рақибини 1-раундда нокаут қилди (видео)

Спорт

image

Кеча, 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Семей шаҳрида Наиза 70 турнири бўлиб ўтди ва мусобақада ўзбекистонлик Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам октагонга кўтарилиб, фаолиятидаги навбатдаги ғалабани расмийлаштирди.

Камерунлик Франклин Фомевоу билан жанг қилган 25 ёшли Тўхтамуродов рақибини 25-секунддаёқ нокаутга учратди.

“Келаси йилда режалар кўп. Янги йилдаги биринчи жангим Ўзбекистонда бўлади. 2023 йилда йўқотган вақларимни ўрнини тўлдириш учун 2024 йилда 5 та жанг ўтказдим”, дейди Тўхтамуродов.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик жангчи MMA'даги 12-ғалабасини расмийлаштирди.

Тўхтамуродовнинг навбатдаги жанги келаси йил Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳумоюн Тўхтамуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг