“Ҳумо” иродасини намойиш этди
Спорт
−
15 Сентябрь 2019
4573Жорий мавсумдан Олий хоккей лигаси баҳсларида иштирок эта бошлаган Тошкентнинг “Ҳумо” клуби ўз мухлисларини қувонтиришда давом этмоқда.
“Ҳумо”нинг “Рязан” клубига қарши кечган ўйиндан кейин кўп тармоқли “Ҳумо Aрена” муз саройига мухлислар оқими янада кучайди. Aввалги ўйиндан фарқли ўлароқ бу сафар тошкентлик хоккейчилар учрашув тақдирини биринчи бўлимдаёқ узил-кесил ҳал қилиб қўйишга ҳаракат қилди ва 4-дақиқада Ворошило, орадан икки дақиқа ҳам ўтмай Мошаров рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Aммо, тезда ўзини қўлга олган қозонликлар биринчи бўлимнинг қолган вақтида ўз дарвозасидан бошқа шайба олиб чиқмади. Иккинчи бўлимда улар ўйин тизгинини қўлга олди ва ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Сўнгги учинчи бўлимда “Барс” хоккейчилари мувозанатни тиклади ҳам. Лекин 58-дақиқада Шчербина “Ҳумо”га уч очко тақдим этган гол муаллифига айланди. Шу тариқа тошкентликлар Олий хоккей лигасида қаторасига иккинчи ғалабасини тантана қилди.
Олий хоккей лигаси
“Ҳумо” (Тошкент) – “Барс” (Қозон, Россия) – 3:2 (2:0, 0:1, 1:1)
Голлар:
1:0. Ворошило (Мошаров, Сорокин), 03.36.
2:0. Мошаров (Здунов, Ворошило), 5.12.
2:1. Вилданов (Пестушко, Валейев), 36.23.
2:2. Йемес (Богатов, Войеводин), 47.14 – кўп.
3:2. Шчербина (Смирягин), 57.25.
LiveБарчаси