“Ҳумо арена” ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Жамият
−
13 Сентябрь
4259Жорий йилнинг 14 сентябридан футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" ёнидаги бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди
Манбага кўра, 14 сентябрдан 6 октябргача “Ҳумо арена” спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қуйида келтирилган кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Фурқат - Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача;
Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб, И.Каримов - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳагача ҳудуд ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтадиган футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати мухлислари учун жамоат транспорти бепул бўлиши хабар қилинганди.