Тошкент, Андижон ва Бухорода жамоат транспортлари бепул бўлади
Спорт
−
11 Сентябрь
42458Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги 195-сонли “2024 йилги Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтадиган футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати мухлислари учун жамоат транспорти бепул бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон чемпионати учун аккредитациядан ўтган шахслар, мундиал ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий этилади.
Жумладан, жаҳон чемпионатига аккредитациядан ўтган ва ўйинларга чипта сотиб олган фуқаролар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун улар аккредитация карталари ёки чипталарни тақдим этиши керак.
Шунингдек, 10 сентябрдан 10 октябрга қадар “Тошкент – Бухоро”, “Тошкент – Андижон – Тошкент”, “Андижон – Бухоро – Хива – Андижон”, “Андижон – Бухоро – Қўнғирот” – Андижон” ва “Андижон – Термиз – Андижон” йўналишларида ҳаракатланувчи йўловчи поездларга қўшимча 4 тадан йўловчи вагонлари уланади.
LiveБарчаси