“Ҳумо арена” муз саройи жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин
Спорт
−
12 Июнь 2019 6747 1 дақиқа
Тошкентда “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши энг йирик спорт мусобақаларини қабул қилиш имкониятини яратмоқда. Ушбу аренада кўплаб спорт турларида жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мумкин.
Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва уларни аҳоли орасида янада оммалаштириш мақсадида қатор истиқболли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон 2022 йили фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатини қабул қилиш ниятида. Бу борада Халқаро конькичилар иттифоқига расмий ариза топширилган ва Ўзбекистон бу борада айни пайтда якка даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мусобақа 2022 йилнинг 7-13 март кунлари “Ҳумо арена” муз саройида ўтказилиши режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь