Ҳукумат ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлади

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 20 октябрдаги қарори билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди  

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик, йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.

Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.

1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

Ушбу қоидалар қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди:

•  ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
•  кон қазилма ва шахта иншоотларида;
•  портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
•  саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
•  ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида. 

Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, 59 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур Қоидалар шу ҳужжатлардан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг