Ҳукумат тузилмасида ўзгариш: 4 лавозим тугатилиб, 3 та жорий қилинди
Жамият
−
26 Февраль 2020
10755Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:
а) қуйидагилар:
• Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозими;
• Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
• Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
• Ўзбекистон Республикаси бош вазири маслаҳатчиси “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси лавозими;
• Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;
• Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;
• Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти;
• Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тугатилди;
б) қуйидагилар:
• Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири;
• Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
• Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилди.
в) қуйидагилар:
• Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркибида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шўъбаси ташкил этилди;
• Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркибида Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўлими ташкил этилди;
• Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги бўлинмаларни ташкил этиш бошқарув ходимларининг амалдаги умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.
LiveБарчаси