Ҳукумат пиротехникага тақиқ қўйди
Жамият
−
02 Декабрь 2021
7288Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.
Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилиши мумкин.
Пиротехника буюмларини ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.
LiveБарчаси