Ҳукумат қарори - Ипотека-банк хусусийлаштирилади
Жамият
−
27 Июнь 2019
4300Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Ипотека-банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш учун 2020 йил охиригача қуйидагилар амалга оширилади:
• банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига кўрсатиладиган ва тайинланадиган номзодларни давлат органлари ҳамда уларнинг раҳбарлари билан келишиш тартиби Ипотека-банкка татбиқ этилмайди;
• банк кузатув кенгашининг янги таркиби давлат органлари раҳбарларининг иштирокисиз шакллантирилади ва мустақил директорлар сони 5 нафарга етказилади ҳамда Ипотека-банк кузатув кенгаши раиси мустақил директорлар орасидан сайланади;
• банк раҳбарияти шакллантирилади ва банкнинг бозор амалиёти стандартлари ва эҳтиёжлари асосида ижро этувчи орган аъзоларининг меҳнатига ҳақ кузатув кенгаши томонидан тўланади;
• лойиҳаларни бозор шароитларидан келиб чиқиб кредит билан таъминлаш ва молиялаштириш масалалари бўйича қарорлар Ипотека-банк томонидан мустақил қабул қилинади;
• Ипотека-банк маблағларини тижорат ташкилотлари устав капиталларига инвестиция ажратиш учун банк фаолиятига хос бўлмаган тарзда жалб қилиш тақиқланади.
Ипотека-банк устав капиталидаги давлат улуши 2 ой ичида Молия вазирлигига беғараз берилади.
2022 йил охиригача банк устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан камайтирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь