Ҳукумат Чорвоқда қурилаётган “Sea Breeze Uzbekistan” олдига жиддий шартлар қўйди

Жамият

image

Озарбайжонлик хонанда ва ишбилармон Эмин Агаларов Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида Чорвоқ сув омбори бўйида қуришни режалаштираётган “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, фаоллар томонидан билдирилган эътирозлар инобатга олиниб, компания олдига қатор шарт ва мажбуриятлар қўйилган. 

“Жумладан, Тошкент шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи Чорвоқ сув омборига қурилаётган лойиҳалардан сув тушиши хавотир уйғотаётган эди. Қўйилган талаблардан бири – Чорвоқ ва Чирчиқ дарёсига сув туширилмайди. Инвестор ушбу лойиҳа учун сувни қайта ишлайдиган ва яна ўзига ишлатадиган замонавий тизим яратади, бу борада харажатлар тўлиқ инвестор ҳисобидан амалга оширилади”, деб ёзади Кушербоев.

Вазир маслаҳатчисининг қайд этишича, ҳукумат қарорида агар қоидалар бузилса ва Чорвоққа бир томчи сув туширилса ҳам, лойиҳа қурилиши тўхтатилиши ҳамда инвестиция шартномаси бекор қилиниб, ер олиб қўйилиши қатъий белгилаб қўйилмоқда.

“Бош прокуратура курорт ҳудудида барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилишини алоҳида назоратга олади. Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура дастлабки лойиҳа ечимларидан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларнинг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлашга масъул бўлади”, дейди у.

Маълумот учун, Эмин Агаларов Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази барпо этиш истагини ўтган йили билдирган. У жори йил 14 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга халқаро туризм марказининг мастер-режасини тақдим қилган


Мақола муаллифи

Теглар

Чорвоқ Эмин Агаларов Sea Breeze Uzbekistan

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг