Ҳукумат Чилонзорда жамоат хавсизлигини таъминлашга оид махсус қарорни қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарор билан:

•    Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. 

•    Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жойларни профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба жорий этилиши белгиланди.  

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига “Хавфсиз бозор” лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори Чилонзор тумани Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг